date

Икарди уч гол уриб, «Галатасарой» рекордини янгилади

Икарди уч гол уриб, «Галатасарой» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарой» «Эйюпсор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашувда аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди хет-трик қайд этиб, жамоасига ишончли ғалаба келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу учта гол Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер номини олиб берди: у руминалик Георге Ҳаджини ортда қолдирди. Ҳаджи «Галатасарой» сафида 75 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 та гол бор.

Умумий тўпурарлар рўйхатида ҳам аргентиналик форвард еттинчи поғонага кўтарилди. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён «Галатасарой» шарафини ҳимоя қилади, бунгача у «ПСЖ»да тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди уч гол уриб, «Галатасарой» рекордини янгилади