Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» «Эюпспор»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашувнинг бош қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди — у рақиб дарвозасига учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Икардининг бу хет-трики Истанбул клуби тарихидаги муҳим натижани ҳам олиб келди: у «Галатасарай» сафида энг кўп гол урган легионерга айланди. Аввал бу кўрсаткич руминялик Георги Ҳаджига тегишли бўлиб, у клубда 75 гол урганди, Икардининг ҳисобига эса энди 76 та гол бор.
Умумий тўпурарлар рўйхатида Икарди ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи «Галатасарай»да 2023 йилдан бери ўйнамоқда, бундан аввал эса ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг