Икарди хет-трики «Галатасарой» рекордини янгилади ва тарихга кирди

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарой» ўз майдонида «Эйупспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамонига айланган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди учта гол уриб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу натижа Икарди учун клуб тарихидаги муҳим маррани ҳам олиб келди: у «Галатасарой» сафида 76-голини уриб, жамоа тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Аввалги рекорд руминлик Георги Ҳожига тегишли эди — 75 гол.
Клуб тўпурарлари умумий рўйхатидa эса Икарди ҳозирча еттинчи ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан буён Туркиянинг «Галатасарой» жамоасида ўйнамоқда, ундан аввал французнинг «ПСЖ» клуби шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг