Винисиус бошқа клублардаги энг яқин дўстини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор бошқа жамоаларда тўп сураётган футболчилар орасидаги яқин дўстлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи «Реал»дан ташқарида дўстлари кўплигини таъкидлаб, «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи билан анчадан бери кўп мулоқот қилиб туришини айтди. Унинг сўзларига кўра, улар ёшлик пайтида танишиб қолишган.
Винисиус энг яқин дўсти сифатида ҳозир «Фламенго»да ўйнаётган Пакетани тилга олди. Шунингдек, у «Барселона»дан Рафинья, «Атлетико Минейро» вакили Рейниер, «Манчестер Сити» футболчиси Савио ҳамда «Милан» ҳужумчиси Леау билан дўст эканини қўшимча қилди.
Маълумот учун, Винисиус 2018 йилдан буён «қироллик клуби» сафида тўп суради. Мадридга кўчиб ўтишидан аввал эса у Бразилиядаги «Фламенго»да тажриба орттирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!