date

Джикия клубини ўзгартириши мумкин, агент сабабни айтди

Джикия клубини ўзгартириши мумкин, агент сабабни айтди

Россиялик ҳимоячи Георгий Джикиянинг вакили Малик Арутюнов футболчининг келажаги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг сўзларига кўра, Джикия маош кечикаётгани сабаб Туркиядаги ҳолатдан норози ва шу боис Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, маош бўйича кечикишлар ноябрь ойидан бери давом этмоқда, қолган масалаларда эса футболчи Туркиядаги ҳаётдан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилган ва турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Джикия 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джикия клубини ўзгартириши мумкин, агент сабабни айтди