date

Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин

Россиялик ҳимоячи Георгий Джикиянинг агенти Малик Арутюнов футболчининг келажаги борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг айтишича, Джикия «Антальяспор»да маошлар кечикаётгани учун норози ва шу боис Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, тўловлар ноябр ойидан бери ушланиб келмоқда, қолган жиҳатлардан эса у Туркиядаги ҳаётидан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилган ва турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Джикия 12 учрашувда майдонга тушиб, икки гол урди ҳамда уч марта сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джикия маош кечикиши сабаб клубини ўзгартириши мумкин