Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, дастлабки ўйинларда яхши таассурот қолдирди. Бироқ кейинги даврда унинг атрофида кескин баҳслар кучайди: масала натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлисларнинг норозилиги билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Росарио Сентрал» сафида тўп сураётган собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчисининг майдондаги ҳаракатлари тез-тез танқид қилинмоқда. Айримлар ди Марияни эпизодларни бўрттириб кўрсатиш ва жарима майдонида пенальти «сўраш»га уринади, деб ҳисоблаб, ҳакамлар нега бунга қатъийроқ муносабат билдирмаётганини савол остига қўймоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг