date

Джикия клубини ўзгартириши мумкин, агент сабабини айтди

Джикия клубини ўзгартириши мумкин, агент сабабини айтди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг сўзларига кўра, футболчи маошнинг кечиктирилаётганидан норози ва шу боис Россия Премьер-лигаси клубларидан тушаётган вариантларни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, тўловлар ноябр ойидан бери ушланиб келмоқда, акс ҳолда Джикия Туркиядаги шароитлардан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Джикия 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джикия клубини ўзгартириши мумкин, агент сабабини айтди