«Атлетик» Нико Уильямс жароҳати сабаб сафдан чиққанини маълум қилди

Бильбао «Атлетик»ининг етакчи вингери Нико Уильямс ҳафта охирида «Реал Овьедо»га қарши ўйинда майдонга тушмади. Клуб расмий хабарига кўра, футболчи яқин учрашувларда ҳам жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Атлетик» баёнотида Уильямс пубалгия муаммоси туфайли ташқи мутахассис назоратида даволанишни бошлагани қайд этилди. У махсус дастур асосида тикланади, қайтиш муддати эса соғайиш динамикасига боғлиқ бўлиб, ҳозирча аниқ саналар айтилмаган.
Аввалроқ матбуот Никонинг ноқулайлик билан ўйнаётгани ҳақида ёзганди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 26 та расмий ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 6 та голга ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг