date

Роналдуга Европа грандларидан қизиқиш кучаймоқда, агент ҳаракатда

Роналдуга Европа грандларидан қизиқиш кучаймоқда, агент ҳаракатда

Криштиану Роналду «Ан-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг бир қатор топ-клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ матбуотда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилган эди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида кўрсатилган.

Роналдунинг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдуга Европа грандларидан қизиқиш кучаймоқда, агент ҳаракатда