date

Аргентинада ди Мария симуляция айбловлари остида қолди

Аргентинада ди Мария симуляция айбловлари остида қолди

Анхель ди Мария ватани Аргентинага қайтганидан кейин дастлаб ижобий таассурот уйғотди, бироқ орадан кўп ўтмай вазият кескинлашди. Бу сафар гап унинг ўйинидаги натижалар ҳақида эмас, балки рақиблар ва мухлислар орасида кучайган норозилик ҳақида бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионатида "Росарио Сентрал" сафида тўп сураётган собиқ "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" футболчиси тез-тез симуляция қилади, деган эътирозлар янграмоқда. Маҳаллий форумларда "нега ди Марияни ҳийласи учун огоҳлантиришмайди", "у юлдуз, лекин бундай ҳаракатлари зериктирди" ва "шунча маҳоратли футболчининг пеналти сўраб йиқилиши ачинарли" каби кескин фикрлар кўпайган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентинада ди Мария симуляция айбловлари остида қолди