date

Жезуш Роналдунинг кейинги ўйинда дам олишини айтди

Жезуш Роналдунинг кейинги ўйинда дам олишини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

«Зич тақвим сабабли Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мутахассис, Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдунинг кейинги ўйинда дам олишини айтди