date

Агент Джикия клубини ўзгартириши мумкинлигини айтди

Агент Джикия клубини ўзгартириши мумкинлигини айтди

Россиялик ҳимоячи Георгий Джикиянинг агенти Малик Арутюнов футболчининг келажаги юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг сўзларига кўра, Джикия маош кечикаётгани сабаб Туркиядаги вазиятдан норози ва шу боис Россия Премьер-лигасидаги клублар вариантларини кўриб чиқмоқда. Унга кўра, тўловлар ноябр ойидан бери ушланиб келмоқда, қолган жиҳатларда эса футболчи Туркияда ҳаммасидан мамнун.

32 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилган ва турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Джикия 12 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Агент Джикия клубини ўзгартириши мумкинлигини айтди