Мали юлдузлари Россияга қарши ўйинга тўлиқ таркибда келади

Россия терма жамоаси март ойида ўз майдонида Мали билан ўртоқлик учрашувини ўтказиши кутилмоқда. РФУ бу ҳақда ҳозирча расман эълон қилмаган, бироқ Мали томони ўйин Краснодарда бўлишини бир неча бор тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе Sport24'га берган изоҳида жамоа Россияга қарши баҳсга энг кучли таркибда келишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Биссума, Ниакате, Сангаре, Нене каби етакчилар ҳамда бошқа футболчилар 25–26 март кунлари Краснодарга етиб келиб, ўйинолди машғулотини ўтказади.
Бекайе, шунингдек, Россия билан учрашув бўйича келишув унчалик қийин кечмаганини таъкидлади. Мали томони кучли рақибга қарши майдонга тушишдан мамнун бўлишини ҳам қўшиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси УЕФА ва ФИФА санкциялари остида қолмоқда, шу сабабли ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!