date

Мали юлдузлари Россияга қарши ўйинга тўлиқ таркибда келади

Мали юлдузлари Россияга қарши ўйинга тўлиқ таркибда келади

Россия терма жамоаси март ойида Мали билан уй майдонида ўртоқлик учрашуви ўтказиши кутилмоқда. Россия футбол иттифоқи бу ҳақда ҳозирча расман эълон қилмаган бўлса-да, Мали томони ўйин Краснодарда бўлишини бир неча бор тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе Россияга қарши баҳс учун жамоа энг кучли таркибда келишини маълум қилди. Унинг айтишича, Биссума, Ниакате, Сангаре, Нене ва бошқа футболчилар тахминан 25–26 март кунлари Краснодарга етиб келиб, ўйиндан олдин машғулот ўтказади.

Бекайе шунингдек, Россия билан учрашувни ташкил этиш бўйича келишув осон кечганини таъкидлади. Мали томони жуда кучли рақибга қарши ўйнашдан мамнун бўлишини ҳам қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси УЕФА ва ФИФА санкциялари сабаб ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказа олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мали юлдузлари Россияга қарши ўйинга тўлиқ таркибда келади