date

«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

Аргентина гранди «Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадони тайинлаганини расман эълон қилди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқиндан ҳамкорликда ишлайди — Рикелме аввал «Барселона» сафида ҳам тўп сурган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа таркибини тезкор кучайтириш зарурати борлиги қайд этилмоқда. Шу сабаб Делгадонинг асосий вазифаларидан бири Рикелме билан бирга трансфер бозорида фаол ишлаш ва таркибни рақобатбардош ҳолатга келтириш бўлади.

Делгадо футболчи сифатида ҳам катта тажрибага эга: у 1995–2002 йилларда Аргентина терма жамоаси учун 18 та учрашувда майдонга тушган ва 1998 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.

Шунингдек, у 2003 йилда Либертадорес кубогининг энг яхши тўпурари бўлган. Делгадо бу совринни «Сантос» ҳужумчиси, бразилиялик Рикардо Оливейра билан бирга қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди