Пасифик Фусион термоядровий энергетикада янги рекорд ўрнатди

Пасифик Фусион компанияси ўзининг янги пульсер модули прототипини намойиш этди. Ушбу қурилма бор-йўғи 80 наносекунд ичида 440 гигаватт қувват ҳосил қилишга қодир. Мазкур муваффақият компанияга ўзининг илк намойиш термоядровий электр станцияси қурилишини бошлаш имконини беради. Қурилиш ишлари жорий йилнинг ёз фаслида старт олиши кутилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компания вакилларининг TechCrunch нашрига маълум қилишича, юк контейнери ҳажмидаги ушбу прототипнинг муваффақиятли синовлари 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган Сериес А инвестиция раундининг навбатдаги қисмини фаоллаштирди. Пасифик Фусион ҳозирда дунёдаги энг кўп молиялаштирилган термоядровий стартаплардан бири ҳисобланади. Бундай молиявий модел компания раҳбариятига доимий сармоя қидиришдан кўра, бутун эътиборни техник ютуқларга қаратиш имконини бермоқда.
Пасифик Фусион инерциал термоядровий синтез усулидан фойдаланмоқда. Реактор таркибидаги 156 та пульсер модули ўта кучли электр энергиясини кичик ёқилғи нишонига йўналтиради. Бу жараён ўчиргич ўлчамидаги ёқилғи капсуласи атрофида кучли магнит майдонини ҳосил қилиб, уни атомлар бирлашгунча ва улкан энергия ажралиб чиққунча сиқади.
Ҳозирги кунда инерциал синтез — сарфланганидан кўра кўпроқ энергия олиш имконини берган ягона усулдир. Аввалроқ бундай натижага фақат Лавренсе Ливерморе Натионал Лабораторй қошидаги НИФ лабораториясида эришилган эди. Бироқ, НИФ қимматбаҳо лазерлардан фойдаланган бўлса, Пасифик Фусион арзонроқ электр калитлари ва конденсаторлар ёрдамида харажатларни камайтиришни мақсад қилган.
Компаниянинг навбатдаги асосий вазифаси — прототипни тўлиқ ҳажмдаги пульсер модулигача кенгайтиришдир. Пасифик Фусион асосчиларининг сўзларига кўра, янги станция ўз фаолияти учун сарфланадиган энергиядан кўпроқ электр ишлаб чиқариши керак. Бу натижа ҳали ҳеч бир хусусий компания томонидан қайд этилмаган тарихий ютуқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!