Райҳон янги қўшиғини тез кунда премера қилиши кутилмоқда

Райҳон Ғаниева Instagram саҳифаси орқали мухлисларига янги ижодий янгилик билан бўлишди. Хонанда тез орада янги қўшиғини тақдим этишини маълум қилди.
Янги тарона “No stress” деб номланиб, 5 июн куни премера қилиниши кутилмоқда. Қўшиқнинг номи ҳам унинг кайфияти ва замонавий услубга яқин, енгил ва ижобий руҳда бўлишини англатмоқда.
Мухлислар ушбу янгиликни катта қизиқиш билан қарши олиб, ижтимоий тармоқларда изоҳлар қолдиришмоқда. Кўпчилик Райҳоннинг янги услуби ва ижодий ёндашувини интиқлик билан кутаётганини билдирмоқда.





























Изоҳлар 0
…