Сычёв Марселда мухлислар босими сабаб уйини алмаштирганини эслади

Аввал машҳур футболчи бўлган Дмитрий Сычёв 2003–2004 йилларда Францияда «Марсел» сафида тўп сурган. У ўша даврни ёдга олиб, Марселда футболчиларга бўлган эътибор ҳаддан ташқари кучли бўлганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сычёвнинг сўзларига кўра, ҳатто оддий дўконга чиқиш ҳам муаммога айланган: озиқ-овқат олишга борса, 20–30 дақиқани мухлислар билан суратга тушишга сарфлаб, шундан кейингина маҳсулот танлашга киришган. «Ҳақиқий шов-шув эди», — дея унинг фикрини келтиради «Спорт-Экспресс».
Шу сабабли Сычёв одамлар орасида камроқ кўриниш учун шаҳар ташқарисига кўчиб ўтишга мажбур бўлганини таъкидлади.
Маълумот учун, Сычёв «Марсел» сафида барча турнирларда 44 та расмий ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!