Европа Лигаси баҳсида «Сити»нинг собиқ дарвозабонлари тўқнаш келди

УЕФА Европа Лигаси плей-офф босқичидаги илк учрашувда «Фенербахче» ва «Ноттингем Форест» қарама-қаршилиги қизиқарли детал билан эътибор марказига тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Фенербахче» дарвозасини Эдерсон Мораэс қўриқламоқда. Бразилиялик посбон бир неча йил «Манчестер Сити» сафида ўйнаб, «шаҳарликлар» билан бир қатор совринларни қўлга киритган.
Меҳмонлар — «Ноттингем Форест» дарвозасида эса Штефан Ортега майдонга тушди. Немис дарвозабон «Сити»да узоқ вақт Эдерсоннинг захирадаги варианти сифатида фаолият олиб борган. Ўйин олдидан икки голкипер бир-бирини илиқ кутиб олди.
«Фенербахче» — «Ноттингем Форест» учрашуви бўйича матнли онлайн трансляция порталимизда ёритилмоқда. Ҳозирда биринчи бўлим давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг