Ди Мария Аргентинада танқид остида қолиб, симуляцияда айбланмоқда

Анхел ди Мария ватанга қайтиб, илк ижобий натижалардан кейин мураккаб даврга дуч келди. Бироқ гап унинг ўйинидаги пасайишда эмас — рақиблар ва мухлислар томонидан майдондаги ҳаракатлари юзасидан эътирозлар кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионатида «Росарио Сентралл» сафида тўп сураётган, аввал «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»да ўйнаган футболчи ҳақида маҳаллий форумларда кескин фикрлар янграмоқда. Хусусан, айримлар ди Марияни тез-тез йиқилиб, жарима ёки пенальти ишлатиб олишга уринади, деб ҳисоблаяпти: «Нега унинг ҳийлаларига ҳеч қачон огоҳлантириш берилмайди?», «У юлдуз, лекин бу ишлар жонига тегди», «Бундай даражадаги футболчининг пенальти сўраб юриши ачинарли» каби изоҳлар муҳокамаларда кўп учрамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг