date

Мостовой Россия рақиблари кучайганини юқори баҳолади

Мостовой Россия рақиблари кучайганини юқори баҳолади

Россия футболи собиқ юлдузи Александр Мостовой март ойида Россия ва Мали терма жамоалари ўртасида бўлиши мумкин бўлган ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Россия футбол иттифоқи ҳозирча Мали билан ўйин расман эълон қилмаган. Бироқ Мали федерацияси вакиллари келишув борлигини айтган. Манбаларга кўра, учрашув 27 март, жума куни Краснодарда ўтказилиши кутилмоқда.

Мостовой рақиблар савияси ошиб бораётганини ижобий ҳолат сифатида таъкидлади: “Яхши, рақиблар кучаймоқда: Нигерия, Перу, Чили, энди Мали. Хулоса чиқаришга шошилмаслик керак, асосий футболчилардн кимлар келишини кўриш лозим. Энг муҳими, энди савдо марказлари билан ўйнамаяпмиз”, — дея унинг сўзларини “Спорт-Экспресс” келтиради.

Россия терма жамоаси аввалги йиғинни ноябрда ўтказган эди. Ўшанда Валерий Карпин жамоаси Перу билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, Чилига 0:2 ҳисобида ютқазган. Санкциялар сабаб Россия терма жамоаси ҳозирча расмий халқаро турнирларда қатнашмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мостовой Россия рақиблари кучайганини юқори баҳолади