Компани энг кучли таассурот қолдирган футболчини айтди

«Бавария» бош мураббийи бўлиб ишлаётган машҳур собиқ ҳимоячи Венсан Компани футболчилик фаолияти давомидаги энг қийин рақибларини эсга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бельгиялик мутахассис алоҳида тарзда бразилиялик Роналдиньони тилга олди. У фаолияти давомида «ПСЖ», «Барселона» ва «Милан» сафидаги ўйинлари билан кенг танилган.
«Менда энг кучли таассурот қолдиргани — Роналдиньо. Ҳа, эҳтимол, Роналду ва Месси энг зўр футболчилардир, аммо битта ўйиндаги таъсир ва ҳис-туйғу нуқтаи назаридан мен учун Роналдиньо биринчи ўринда», — деди Компани.
Эслатиб ўтамиз, Компани 2020 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. У 2024 йил ёзидан «Бавария»ни бошқариб келмоқда ва ўтган мавсумда жамоани Бундеслигада чемпионликка олиб чиққан.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг