date

Слуцкийнинг «Шанхай»и ОЧЛда сўнгги турда мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и ОЧЛда сўнгги турда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятларни бой берган «Шанхай Шенхуа» 8-турда ҳеч бўлмаганда турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий жамоаси бу вазифани уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув бошидаёқ мезбонлар ташаббусни қўлга олди: 11-дақиқада Гуд Кўртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат иккинчи голни урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа»нинг бир футболчиси четлатилиб, жамоа кам сонли бўлиб қолди ва ўйиндаги интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и ОЧЛда сўнгги турда мағлуб бўлди