Престианининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар инкор этилди

“Бенфика” вингери Жанлука Престиани билан ишлайдиган агент Гастон Фернандес матбуотда тарқалган маълумотларга муносабат билдирди. Аввалроқ Престиани УЕФАга кўрсатма бериб, майдонда Винисиусга айтган ҳақоратли сўзини ошкор қилгани ҳақида хабарлар чиққанди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг ўзи бундан олдин ҳам айтилган гаплар ирқчилик мазмунида бўлмаганини таъкидлаган. Бироқ агент Фернандес бу борадаги янги хабарларни қатъиян рад этди.
“Престианининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги маълумот ёлғон. Биз билан ҳеч ким расмий равишда боғланмаган”, — дея Фернандеснинг сўзларини келтиради A Bola.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасида “Реал” сафарда “Бенфика”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. УЕФА эса эртаси куни ушбу ҳолат бўйича тергов бошланганини маълум қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!