Гарри Кейн «Барселона» билан гап-сўзларга муносабат билдирди

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн унинг «Барселона»га эҳтимолий кўчиши ҳақидаги хабарлар юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ каталонияликлар президенти Хавьер Вилахоана инглиз футболчиси бўйича музокаралар борлиги ҳақида маълумот берганди.
Кейн Sky Sport’га берган интервьюсида бу борада аниқ гапларни айтди: «Бундай нарсани эшитмаганман. Бу масалалар билан отам ва акам шуғулланади, аммо улар менга ҳеч нима демаган. Мен фақат шуни такрорлайман: ҳозир «Бавария»да бахтлиман, бутун эътиборим амалдаги клубимда. Шунга қарамай, бундай сўзларни илтифот сифатида қабул қиламан», деди ҳужумчи.
32 ёшли футболчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Миш-мишларга кўра, «Барселона» уни Роберт Левандовски ўрнига муносиб ворис сифатида кўрмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!