Престианининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар рад этилди

«Бенфика» футболчиси Жанлука Престиани билан ишлайдиган агент Гастон Фернандес матбуотда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ Престиани УЕФАга кўрсатма бергани ва майдонда Винисиусга айтган ҳақоратли сўзини ошкор қилгани ёзилганди. Футболчининг ўзи эса бундан олдин бу гаплар ирқчилик билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Фернандес A Bola нашрига берган изоҳида бу маълумотни кескин инкор этди: «Престианининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар ёлғон. Биз билан ҳеч ким расмий тарзда боғлангани йўқ».
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасида «Реал» сафарда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. УЕФА учрашувдан кейинги куни ушбу ҳолат бўйича текширув бошланганини эълон қилганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг