date

Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция ишида сўроққа чақирилди

Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция ишида сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассотсиатсияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани бўйича бошланган иш доирасида прокуратурага сўроқ учун чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумонланувчи сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳар иккаласини мамлакатни тарк этишни вақтинча тақиқлади.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар сифатида тўланиши керак бўлган 13 миллион доллар давлат ғазнасига келиб тушмагани ҳақидаги даъволардан сўнг бошланган.

Шунингдек, Тапиа мулкида экани айтилаётган, вертолёт қўниш майдончасига эга 10 гектарлик қўрғон ҳам терговчилар диққат марказида.

Прокуратура алоҳида равишда футболчиларга бериладиган бонуслар миқдорига ҳам қизиқмоқда: маълумотларга кўра, бу тўловлар Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам камроқ бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футбол раҳбари Тапиа коррупция ишида сўроққа чақирилди