date

Мали Россияга қарши ўртоқлик учрашуви бўйича баёнот берди

Мали Россияга қарши ўртоқлик учрашуви бўйича баёнот берди

Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе Магасса Россия терма жамоасига қарши эҳтимолий ўртоқлик баҳси юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, Мали — Россия учрашуви FIFA билан келишиб олинган ва бу борада ҳеч қандай муаммо юзага келмаган. Магасса Sport24 журналистларига суҳбатда ўйин натижаси FIFA рейтингига киритилиши ҳамда ушбу баҳс учун рейтинг очколари ҳисобланишини таъкидлади.

Россия ва Мали терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 27 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февралидан буён Россия терма жамоалари ва клублари халқаро мусобақалардан четлатилган. Шу сабабли миллий жамоа ҳозирча фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мали Россияга қарши ўртоқлик учрашуви бўйича баёнот берди