Куэста «Парма» «Сан-Сиро»га очко учун боришини айтди

«Парма» бош мураббийи Карлос Куэста «Милан»га қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди. А Сериянинг 26-тур баҳси 22-февраль куни соат 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа «Сан-Сиро»га очко олиш мақсадида йўл олмоқда ва ўйинга максимал диққат билан ёндашиши керак. Куэста таркибдаги ҳолатга ҳам тўхталиб, Чиркати сафдан чиққанини, Ндиайе эса умумий машғулотларга қайтганини билдирди. Шунингдек, Дробнич ва Мена ҳам ўйинга тайёр бўлиши кутилмоқда. Мураббий жамоа ўз кучли томонларидан унумли фойдаланишга уринишини қўшимча қилди.
Куэста «Милан»нинг услуби ўйиндан ўйинга ўзгариб туришини қайд этди: «Комо»га қарши баҳсда рақиб фаол прессинг қилган, бошқа учрашувларда эса ташаббусни кўпроқ рақибга топширган. Унинг фикрича, «Парма» аввало ўз имкониятларига таяниб ҳаракат қилиши, бўш зоналарга кириб бориши ва ҳар икки жарима майдонида ҳам қатъий ўйнаши лозим.
Ҳозирда «Парма» А Серия жадвалида 29 очко билан 12-ўринда бормоқда. «Милан» эса 54 очко тўплаб, иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!