date

«Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтиришни кўзламоқда

«Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтиришни кўзламоқда

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш жамоада узоқроқ қолиши мумкин. Саудия Арабистонидан келаётган хабарларга кўра, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клубда мураббий ишидан мамнун экани ва ҳамкорликни кейинги мавсумда ҳам давом эттириш нияти борлиги айтиламоқда.

Аввалроқ Жезушнинг келажаги Криштиану Роналдуга боғлиқ экани ҳақида гаплар тарқалганди: агар унинг ватандоши ёзда клубни тарк этса, мураббий ҳам кетиши мумкинлиги қайд этилганди. Бироқ юлдуз ҳужумчи яқин орада «Ал-Наср»да қолмоқчи эканини билдирган.

Жорже Жезуш «Ал-Наср»ни ўтган йилнинг июлида қабул қилиб олган. Ҳозирда жамоа чемпионат турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтиришни кўзламоқда