date

Нойер «Боруссия»га қарши ўйинда кутилмаганда майдонга тушиши мумкин

Нойер «Боруссия»га қарши ўйинда кутилмаганда майдонга тушиши мумкин

Февраль ўрталарда «Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер жароҳат олиб, тахминан уч ҳафтага сафдан чиқиши айтилганди. Бироқ тажрибали голкипер режалаштирилганидан тезроқ сафга қайтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, душанба куни Нойер майдонда дарвозабонлар мураббийи ва реабилитация бўйича мутахассис билан бирга машғулот ўтказди. У ҳали мураккаб машқларни бажармаган, аммо тўп билан ишлагани ижобий ўсиш борлигини кўрсатмоқда.

Германияда Нойер Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйиндаёқ мухлисларни ҳайратда қолдириши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Жамоалар 28-февраль, шанба куни учрашади.

Ҳозир «Бавария» Бундеслига жадвалида пешқадам, иккинчи ўриндаги «Боруссия» эса 8 очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нойер «Боруссия»га қарши ўйинда кутилмаганда майдонга тушиши мумкин