date

«Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтиришга тайёр

«Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтиришга тайёр

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби бош мураббий Жорже Жезуш билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Манбаларга кўра, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа ичида мураббийнинг ишлари ижобий баҳоланмоқда ва «Ал-Наср» келаси мавсумда ҳам айнан Жезуш билан йўлни давом эттиришни истамоқда.

Аввалроқ, агар Криштиану Роналду ёзда клубни тарк этса, Жезуш ҳам кетиши мумкинлиги ҳақида гаплар тарқалган эди. Бироқ юлдуз ҳужумчи яқинда «Ал-Наср»да қолиш нияти борлигини билдирган.

Жорже Жезуш ўтган йил июль ойида «Ал-Наср» бошқарувини қўлга олганди. Айни пайтда жамоа чемпионат турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтиришга тайёр