date

Галатасарайда футболчиларга маош тўланиши бўйича муаммо бор

Галатасарайда футболчиларга маош тўланиши бўйича муаммо бор

Коньяспор билан ўйиндаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Галатасарай ичидаги вазият ҳақида хавотирли хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса мавзу юзасидан изоҳ бермаяпти, бу эса ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада кучайтирди.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида Галатасарайнинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.

Ҳозирча клуб чемпионатда 55 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди, бироқ 52 очкога эга ва заҳирада бир учрашуви бор Фенербахче яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Галатасарайда футболчиларга маош тўланиши бўйича муаммо бор