Гарри Кейн афсонавий Герд Мюллер рекордини такрорлади

Бундеслиганинг сўнгги турида “Бавария” Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда англиялик ҳужумчи Гарри Кейн икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кейн аввалги икки ўйинда ҳам дубл қайд этганди: у “Хоффенхайм”га ҳам, “Вердер”га ҳам иккитадан гол урган.
2023 йилдан бери Бундеслигада тўп сураётган Кейн фаолияти давомида бундай кетма-кет уч ўйинда дубл сериясини учинчи марта такрорлади. Шу тариқа у 60–70-йиллардаги “Бавария” афсонаси Герд Мюллер натижасига етиб олди.
“Бавария” тарихида эса шундай серияни фаолияти давомида тўрт марта амалга оширган ягона футболчи бор — Роберт Левандовски. Ҳозир у Каталониянинг “Барселона” клубида ўйнамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг