«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Коньяcпор»га кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида гаплар кучайди. TR24 хабарига кўра, жамоа футболчилари маошини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага ишонилса, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият юзасидан расмий изоҳ бермаётгани матбуот ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада оширмоқда.
Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.
Ҳозирча жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам, бироқ 52 очкога эга ва захирада битта ўйини бор «Фенербахче» яқин орада унга етиб олиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг