date

«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранглик бор

«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранглик бор

«Коньяспор» билан кутилмаган мағлубиятдан кейин «Галатасарай» атрофида нохуш хабарлар тарқалди. TR24 портали ёзишича, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, мазкур муаммо уч ойдан буён давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса бу борада расмий изоҳ бермаётгани матбуот ва мухлислар қизиқишини янада кучайтирди.

Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.

Ҳозирча жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам, бироқ 52 очкога эга ва захирада битта ўйини бор «Фенербахче» етиб олиш хавфини кучайтирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранглик бор