date

Аргентина чемпионати федерация можароси сабаб бир ҳафтага тўхтайди

Аргентина чемпионати федерация можароси сабаб бир ҳафтага тўхтайди

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга мамлакат футбол федерацияси атрофидаги навбатдаги коррупция можароси сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қизиғи шундаки, 7 ва 8-тур ўйинлари одатдагидек бўлиб ўтади, танаффус эса тақвим бўйича 5–8 март кунларига тўғри келадиган 9-турга қўлланади. Бу 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кераклиги билан боғлиқ.

Derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқлардан қочилгани гумон қилинмоқда — евродa ҳам бу сезиларли рақам, қарийб 12 миллион. Шунингдек, федерация пул ювиш жараёнларида иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳам текширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина чемпионати федерация можароси сабаб бир ҳафтага тўхтайди