date

Чемпионлар лигасидаги омадсизликдан кейин “Интер” Кивуга маош оширади

Чемпионлар лигасидаги омадсизликдан кейин “Интер” Кивуга маош оширади

“Интер” Чемпионлар лигасида кутилган натижани бера олмади. Милан клуби плей-офф босқичидаёқ мусобақани тарк этди: жамоа “Буде-Глимт”га сафarda 1:3, уйда эса 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, клуб раҳбарияти бош мураббий Кристиан Кивунунг ишидан мамнун кўринади. Журналист Николо Скира ижтимоий тармоқларда берган хабарга кўра, Киву “Интер” билан шартномани узайтиришга жуда яқин.

Қайд этилишича, янги келишув 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган бўлади ва яна бир мавсумга узайтириш бандини ҳам ўз ичига олади. Ҳужжат имзолангaч, Кивунунг маоши ҳам ошади.

Киву “Интер”ни ўтган ёзда қабул қилиб олганди. Ҳозир жамоа А Серияда ишончли пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги “Милан”ни 10 очкога ортда қолдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигасидаги омадсизликдан кейин “Интер” Кивуга маош оширади