date

Гонудрас терма жамоаси Россияга қарши ўйиндан воз кечди

Гонудрас терма жамоаси Россияга қарши ўйиндан воз кечди

Россия терма жамоасининг баҳорги йиғинита бир ойдан ҳам кам вақт қолди, бироқ Россия футбол иттифоқи (РФУ) ҳанузгача ўртоқлик учрашувлари бўйича рақиблар рўйхатини расман эълон қилгани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, дастлабки рақиб Мали бўлиши деярли аниқ: африкаликлар аввалроқ келишув борлигини тасдиқлаган.

Sport24 хабарига кўра, РФУ Гонудрас терма жамоасига ҳам таклиф билан чиққан, аммо маҳаллий федерация март ойининг сўнгги кунида Санкт-Петербургда ўртоқлик ўйини ўтказиш ғоясини рад этган.

Қайд этилишича, Гонудраснинг бу қарори жамоа март ойидаги халқаро танаффус учун аллақачон бошқа режаларга эга экани билан боғлиқ.

Ҳозирда Гонудрас терма жамоаси FIFA рейтингида 65-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гонудрас терма жамоаси Россияга қарши ўйиндан воз кечди