date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ бу сафар ҳам омад келмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муанта гол муаллифига айланди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондан четлатилиб, кам сонли бўлиб қолгани интриганинг эрта сўнишига сабаб бўлди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди