date

Диего Коста Симеоненинг кучли ва ожиз томонларини айтди

Диего Коста Симеоненинг кучли ва ожиз томонларини айтди

Мадриднинг «Атлетико» клубида ўйнаган Диего Коста жамоа бош мураббийи Диего Симеоненинг характери ва иш услуби ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳужумчи «матрасчилар» сафида 2007–2014 йилларда тўп сурган, кейин «Челси»га трансфер қилинган. 2018 йилда у яна Мадридга қайтиб, клубда яна уч мавсум ўйнади.

Костанинг айтишича, Симеоненинг энг кучли томони — мотивация бера олиши: у футболчиларга ўзига ишонишни сингдиради. Энг нохуш жиҳат сифатида эса мураббийнинг масофадорлигини тилга олди — Коста фикрича, Симеоне айрим ўйинчилар, айниқса ўзи муҳим деб билмаганлар билан совуққон бўлган. Шунга қарамай, у «Чоло» ҳозир ўзгарганини, жамоага яқинроқ ва ҳиссиётлироқ бўлиб қолганини таъкидлади.

Диего Симеоне 2011 йил охиридан бери «Атлетико» бошқарувида ишлаб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Диего Коста Симеоненинг кучли ва ожиз томонларини айтди