«Бавария» Нойер кетадиган бўлса, ворисини белгилаб қўйди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида дарвозабон Мануэль Нойернинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Жамоа сардори бўлган тажрибали посбон жорий мавсум якунидан сўнг клубни тарк этиши мумкин, у март ойида 40 ёшга тўлади ва фаолиятини давом эттириш-эттирмаслиги бўйича ҳали якуний қарорга келмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bayern & Germany хабарига кўра, агар Нойер келаси ёзда кетадиган бўлса, унинг ўрнини Йонас Урбик эгаллаши деярли аниқ: клуб унга рақобатчи қидирмасликка қарор қилган. «Бавария» янги дарвозабон олиб келиши мумкин, бироқ у фақат захира варианти сифатида кўриб чиқилади.
Мануэль Нойер 2011 йилдан бери «Бавария» сафида тўп суради. Жорий мавсумда у 28 ўйинда 27 та гол ўтказиб юборди.
22 ёшли Йонас Урбик эса бу мавсум 9 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!