Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқани қутқариб қолди

Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги учрашувдан олинган видео тарқалди. Унда «Мевланакаты Гузелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари ўйнаётган пайтда дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуш ерга қулаганидан сўнг, ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол унинг ёнига югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан тезда вазиятни баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишни бошлади, сўнг қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа тирик қолган. У бироз вақт уча олмаслиги мумкин, аммо ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиб кетади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг