date

Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади

Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси Диего Армандо Марадона билан илк бор қачон ва қандай танишганини гапириб берди. Унинг айтишича, бу учрашув телевидениедаги «La noche del 10» кўрсатуви вақтида бўлган ва Мессини айнан Марадонанинг ўзи таклиф қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Месси таклифни олгач, рад эта олмаганини таъкидлади. У кўрсатувга отаси, амакиси ва жиянлари билан бирга борган, уларнинг барчаси Марадона билан юзма-юз танишиш имконига эга бўлишган. Футболчининг сўзларига кўра, ўша лаҳзалар унутилмас хотира бўлиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Диего Армандо Марадона 2020 йил ноябр ойида вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади