date

Бундеслига гранди «Интер»дан Бенжамен Паварнинг трансферини кўриб чиқмоқда

Бундеслига гранди «Интер»дан Бенжамен Паварнинг трансферини кўриб чиқмоқда

Ҳимоячи Бенжамен Паварнинг келаси ёзги трансфер ойнасида яна клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозирда франсуз футболчи мавсум охиригача «Интер»дан ижарага олинган ҳолда «Марсел» сафида ўйнамоқда. Бироқ клуб 15 млн евроли сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 29 ёшли футболчи бўйича яқинда Дортмунднинг «Боруссия»си сўров юборган, шунингдек, Саудия Арабистонидан номи ошкор этилмаган клуб ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Нерадзурри» раҳбарияти эса Паварнинг тақдирини ёзда ҳал қилиб, уни сотишдан умидвор.

Transfermarkt порталида Паварнинг қиймати 20 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг «Интер» билан шартномаси 2028 йил ўрталаргача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бундеслига гранди «Интер»дан Бенжамен Паварнинг трансферини кўриб чиқмоқда