«Интер»дан ижарага кетган Карбони оғир жароҳат олди

Миланнинг «Интер» клубидан «Расинг Авелланеда»га ижара асосида ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Валентин Карбони узоқ муддат сафдан чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина ОАВ хабарига кўра, 20 ёшли футболчида тиззадги олдинги хочсимон боғлам узилиши аниқланган. Унинг тикланиши олти-саккиз ой давом этиши кутилмоқда.
«Расинг» Карбонини январ ойида «Интер»дан ижарага олганди ва келишув жорий йил декабр ойи охиригача мўлжалланган. Мавсумнинг биринчи қисмида у «Женоа» сафида 15 учрашув ўтказиб, 1 гол урди. Истеъдодли аргентиналикнинг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг