date

Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини айтди

Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини айтди

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси Диего Армандо Марадона билан биринчи марта қаерда ва қандай танишганини эслади. Унинг сўзларига кўра, бу учрашув телевидениедаги “La noche del 10” кўрсатуви вақтида бўлиб ўтган ва Месси дастурга айнан Марадонанинг таклифи билан борган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Месси таклифни олгач, рад эта олмаганини таъкидлади. У студияга яқинлари — отаси, амакиси ва амакиваччалари билан бирга борган, уларнинг барчаси Марадона билан юзма-юз кўришиш имконига эга бўлган. Футболчи бу лаҳзани унутилмас воқеа сифатида эслаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Диего Армандо Марадона 2020 йил ноябр ойида вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини айтди