date

«Интер»дан ижарадаги Карбони оғир тиззасидан жароҳат олди

«Интер»дан ижарадаги Карбони оғир тиззасидан жароҳат олди

Миланнинг «Интер» клубидан «Расинг Авельянеда» жамоасига ижарага ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Валентин Карбони узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина ОАВ хабарига кўра, 20 ёшли футболчида тиззанинг олдинги хочсимон боғлами узилгани аниқланган. Унинг тикланиши 6–8 ой давом этиши кутилмоқда.

«Расинг» Карбонини январ ойида «Интер»дан ижара асосида таркибига қўшган, келишув жорий йил декабр охиригача амал қилади. Мавсумнинг биринчи қисмида у «Женоа» сафида 15 учрашув ўтказиб, 1 гол муаллифи бўлганди. Аргентиналик иқтидорнинг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригча мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер»дан ижарадаги Карбони оғир тиззасидан жароҳат олди