«Интер» «Женоа»га қарши учрашувда муаммосиз ғалаба қозонди

Қишнинг сўнгги оқшомида Миланнинг “Сан-Сиро” стадионида “Интер” “Женоа”ни қабул қилди ва ғалабали сериясини давом эттирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг биринчи бўлими ўрталарда Генрих Мхитарян тўпни илиб кетиб, жарима майдони чизиғи томон узатма берди. Анж-Йоан Бонни ўнг бурчакка зарба йўллади, бироқ дарвозабон сакраб тўпни бурчак зарбасига чиқариб юборди. Орадан кўп ўтмай Мхитарян марказдан ёриб кириб, жарима майдони ташқарисидан зарба берди — тўп ҳимоячига тегиб, тўсинга ҳам илинди ва яна корнерга чиқди.
Кейинроқ Николо Барелла ўнг қанотдан жарима майдонига аниқ узатма оширди, Бонни бош билан чап бурчакни нишонга олди, аммо дарвозабон мураккаб тўпни қайтарди. 31-дақиқада эса Федерико Димарко Мхитарян билан деворча ўйнаб, жарима майдонида бир тегинишда узоқ бурчакка йўллади — 1:0.
Иккинчи бўлимда “Интер” устунлигини мустаҳкамлади: 70-дақиқада Ҳакан Чалҳаноғлу пеналтитан ўнг бурчакни аниқ нишонга олди, дарвозабон эса бошқа томонга сакради — 2:0. “Женоа” ҳам стандарт вазиятларда имконият излаб кўрди: Аарон Карикол жарима зарбасидан оширган тўпга Микаел-Эгил Эллертссон бош билан зарба берди, бироқ тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Якуний дақиқаларда Джефф Эксатор жарима майдонига паст узатма берганида, Мануэл Аканджи тўпни ўз дарвозасига кесиб юборя деди, аммо дарвозабон тўғри позиция танлаб, вазиятни назорат қилди.
Бу ғалабадан кейин “Интер” турнир жадвалида иккинчи ўриндаги “Милан”дан 13 очкога узоқлашди. “Женоа” эса 14-ўрин атрофида қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!